2024 йил 1 декабрдан ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда амалга ошириш тартиби жорий этилди. «Ўзсувтаъминот»га кўра, назоратчиларнинг уйма-уй юриб, тўловларни йиғиш ва қарздорлик қоғозларини тарқатиш жараёнлари тўлиқ тўхтатилган.
«Ўзсувтаъминот» ичимлик суви ва канализация хизматларидан қарздор истеъмолчиларга кредит бермаслик таклифи ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Ўзбекистондаги 5 млн хонадоннинг 50 фоизга яқинида қарздорлик мавжуд.
Тошкент вилоятида кунига 1 млн куб метр оқова сувни тозалаш қувватига эга иншоот қурилади. Бу орқали 100 мингдан ортиқ аҳоли ва 100 дан ортиқ корхона марказлашган оқова сув хизматидан фойдаланади. Лойиҳа БАА, Франция ва Япония компаниялари консорциуми томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистонда январь-апрель ойларида ичимлик ва оқова сув тизимларига 2600 га яқин ноқонуний уланиш ҳолати аниқланди. Энг юқори кўрсаткич пойтахт, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида қайд этилди. «Ўзсувтаъминот»га кўра, оқибатда жамият манфаатларига 51 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан қарздорлиги 1 трлн сўмни ташкил этмоқда. Шундан 740,5 млрд сўми жисмоний, қолгани эса юридик истеъмолчилар ҳиссасига тўғри келмоқда. «Ўзсувтаъминот» вакилига кўра, энг кўп қарздор ҳудудлар Тошкент шаҳри, Андижон ва Тошкент вилоятлари ҳисобланади.
Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик сувидан дебитор қарздорлиги 954 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Бунда жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 767 млрд сўмни ташкил этса, 186 млрд сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келяпти.
Жиззах вилоятида 1 мартдан ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари нархлари аҳоли учун 4000 сўмгача оширилмоқда. Чиқинди хизмати нархи эса аҳоли учун 6000 сўмгача кўтарилмоқда. Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан қарор қабул қилинди.
Бухоро вилоятида 15 январдан совуқ сув ва оқова сув хизматлари нархи ошади.
Қорақалпоғистонда 1 метр куб ичимлик суви нархи аҳоли учун 2900 сўм, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 5700 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, оқова суви нархи ҳам ошди.
Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан пойтахтда ичимлик (совуқ) суви таъминоти тарифлари жисмоний шахслар учун 1400 сўм, юридик шахслар учун 3000 сўмгача оширилиши тасдиқланди.
Жорий йилда Навоий вилоятининг Кармана, Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб туманида марказий оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича олти йиллик лойиҳалар бошланади. Уларнинг умумий қиймати 119 млн еврони ташкил этади, шундан 105 млн евроси Франция тараққиёт агентлиги томонидан кредит шаклида тақдим этилган.
Хоразмда оқова сув ҳайдаш станциясининг икки ишчиси қудуқда тахминан токсик газдан (сероводород) заҳарланиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг